СЛАВЯНЛАР — келиб чиқиши бир ва тиллари ўзаро яқин бўлган Европа халқларининг энг йирик гуруҳи. Унинг таркибига; шарқий Славянлар (руашр, укрсшнлар, белоруслар); ғарбий Славянлар (поляклар, чехлар, словаклар, лужичанлар); жанубий Славянлар (болгарлар, серблар, хорватлар, словенлар, македонлар, боснияликлар, черногорияликлар) киради. Умумий сони 293,5 млн. киши (1990й. лар ўрталари), шу жумладан, РФда 125,5 млн. киши. Славян тилларида сўзлашади. Диндорлари — православлар, католиклар, бир қисми протестантлар. Славянлар ҳақида қад. маълумотларга кўра, улар мил, 1—2-а. ларда венедлар номи билан маълум бўлган. 6-а. ўрталарида Прокопий, Иордан ва б. нинг асарларида учрайди. 7-а. нинг 2-ярмида Славянлар араб муаллифи Абу Малик алАхталнинг асарларида тилга олинган. Славянларнинг аждодлари — славян қабилалари ҳиндевропа тиллари оиласига мансуб тилларда сўзлашган. Улар бодрич, лютич, полян, северян, кривич, улич, дулеб, тивер, хорват, радимич, дрегович, вятич ва б. қабилалардан иборат. Мил. 2—4-а. ларда герман қабилалари (готлар, гепидлар)нииг жан. га силжиши оқибатида Славянлар яшаган ҳудуд 2 қисмга бўлиниб кетган. Бу воқеа Славянларни шаркий ва ғарбий гуруҳларга бўлинишида катта роль ўйнаган. 5-а. охирида гуннларнинг кучсизланиши оқибатида Славянлар жан. га силжий бошлаган. Улар Дунай дарёси, Қора денгизнинг ғарбий соҳиллари, Византиянинг Болқон я. о. даги вилоятларига кириб борган. Шу тариқа Славянларнинг жан. гуруҳи вужудга келган. Жан. Сда илк давлат — Биринчи булғор подшолиги, ғарбий Сда Само давлати, кейинчалик Буюк Моравия салтанати ташкил топган. 10-а. да Одра ва Висла ўртасида Польша, 9—10-а. нинг 1-ярмида маркази Киев ш. бўлган Киев Руси давлати вужудга келган. Давлатларнинг пайдо булиши славян халқларининг шаклланишига имкон берган.
Славян халқларининг уз миллий давлатидан маҳрум бўлиши (жан. ва ғарбий Славянларнинг катта қисми Австрия, кейинроқ Австрия-Венгрия ва Усмонли турк империясига қўшиб олинган), миллий тараққиётидаги қийинчиликлар, оғир иқтисодий аҳвол 19-а. нинг охири — 20-а. нинг бошида уларнинг Европа мамлакатлари, АҚШ ва Канадага кўчишига сабаб бўлган. Жан. ва ғарбий Славянлар ўртасидаги миллий ҳаракат, РоссияТуркия уруши, Биринчи Болқон уруши (1912)даги Австрия-Венгриянинг мағлубияти натижасида Славянларнинг этник ҳудудлари қайтадан бирлаштиршган.
Славянлар деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади.