СЛОВЕН ТИЛИ

СЛОВЕН ТИЛИ — ҳиндевропа тиллари оиласига мансуб славян тилларининг жан. гуруҳидаги тил; Словения Республикасининг расмий тили. Асосан, Словенияда, қисман Хорватия, Сербия ва Черногория, Италия, Австралия ва АҚШда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 2,2 млн. кишидан ортиқ. Кўп лаҳжали тил; унинг 49 лаҳжаси 7 асосий гуруҳга бирлашган. Ўзига хос фонетик хусусиятларга эга: унлиларнинг кучли редукцияси, баъзи шеваларда ўрта жинс (средний род)нинг, тоник урғунинг йўқрлиши, уч турли (кучсиз, ўртача, кучли) урғунинг баркарорлашуви шу жумладандир. Морфологияси оддий ўтган замон феъли шаклининг йўқолганлиги, от ва феълларда иккилик соннинг сақланганлиги ва б. билан ажралиб туради. Адабий Ст. 19-а. ўрталарида тўлиқ шаклланган. Ёзуви лотин графикасига асосланган. Словен тили даги дастлабки ёзма манбалар 10-а. охири —11-а. бошларига мансуб.

Loading...