СЛЮДАЛАР

СЛЮДАЛАРжинс ҳосил қилувчи минераллар (алюмосиликатлар) гуруҳи; қатқатсимон силикатлар кичик синфига мансуб, мураккаб ва бекарор таркибли: R,, R23 [AlSi3OJ (OH,F)2, бунда R,=K, Na; R2, = Al, Mg, Fe, Li. Бу гуруҳ кенг тарқалган интрузив, метаморфик ва чўкинди тоғ жинсларининг жинс ҳосил қилувчи минералларидан бўлиб, муҳим фойдали қазилма ҳисобланади. Ер пўстидаги умумий микдори 3,8%га етади. Слюдалар моноклин (сохта тригонал) сингонияда кристалланади. Табиатда турли отқинди ва метаморфлашган тоғ жинслари орасида, йирик кристаллари пегматитларда, баъзан юқори ва ўртача трларда юзага келган вольфрам, молибден ва б. фойдали қазилмаларнинг гидротермал конларида учрайди. Слюдалар ёпишкрклиги ва эгилувчанлиги туфайли шаклини тез ўзгартиради, енгил жилоланади. Слюдалар гуруҳига кирадиган минералларнинг кимёвий таркиби ўзгарувчан. Бир хил катионларнинг бошқа бир катионлар билан алмашиниш ҳоллари жуда кўп учрайди. Кимёвий таркибига кўра, Слюдалар қуйидаги турларга бўлинади: алюминийли Слюдалар — мусковит, парагонит; магнезиал темиртошли Слюдалар — флогопит, биотит, лепидомелан; литийли Слюдалар — липидолит, циннвальдит, тайниолит; шунингдек, ванадий л и С. — роскоэлит; хромли Слюдалар — хромли мусковит ёки фуксит ва бошқалар. Слюдалар таркибида кўпинча камёб элементлар (Be, В, Sn, Nb, Та, Ti, Mo, W, U, Th, Y, TR, Bi) бўлади. Минералнинг қатқатсимон кўриниши, жуда юпқа, эгилувчан ва мустаҳкамлигини сақлаб қолувчи қатларга бўлиниши Слюдаларнинг пакетлараро алоқасининг кучсизлиги билан боғлиқ. Қаттиқлиги 2,5—3; зичлиги 2,8 г/см3 (мусковит), 3,3 г/см3 (биотит), 2,2 г/см3 (флогопит). Мусковит ва флогопит рангсиз, юпқа қатламлари шаффоф; кучсиз қўнғир, бинафша, яшил туслари Fe2+, Mn2+, Сг2+ ва б. бирикмалар билан боғлиқ. Темирли Слюдаларнинг қўнғир, жигарранг, тўқ яшил ва кора бўлиши таркибидаги Fe2+, Fe3+, Сг2+ва б. нисбатига боғлиқ. Слюдалар электротехника саноатида изолятор сифатида қамда слюда кукуни, ўтга чидамли материаллар, гулқоғозлар, слюдали картон, иссиққа чидамли бўёқ, ҳар хил керамик маҳсулотлар тайёрлашда ишлатилади. Слюдалар конлари хорижда РФ (Иркутс вилояти, Карелия, Мурманск вилояти, Кола я. о., Саха), Ҳиндистон, Бразилия, АҚШ ва Канадада мавжуд.

Loading...