СМЕТА

СМЕТА (рус.) — олдиндан тузилган кирим-чиқим ҳисоби. 1)харажатлар С. си — маҳсулот и. ч., иш, хизматларни бажариш бўйича тўлиқ харажатлар ҳисоби;

2) даромадлар ва харажатлар Сметаси — корхона, ташкилот, муассасанинг хўжалик фаолиятини молиялаштиришда фоидаланиладиган пул маблаглари тушумлари ва уни сарфлаш бўйича ҳужжатлаштирилган бухгалтерия режаси. Баъзан и. ч. га, объектларни қуришга алоҳида харажатлар Сметаси тузилади;

3) Смета бўйича молиялаштириш — харажатларни крплаш учун такдим этилган харажатлар ҳисобларига кўра, давлат бюджетидан пул маблаглари ажратиш.

Loading...