СМОЛА

СМОЛА (рус.) — юқори молекулали органик бирикма. Аморфлилик, иситилганда астасекин юмшаши, эритилганда ёпишқоқ хрлга келиши, органик эритувчиларда эриганда парда ҳосил қилиши ва сувда эримаслиги кўпчилик Смола ларнинг тавсифли хоссаларидандир. Смола табиий ва синтетик Смолага бўлинади. Канифоль, даммара, копал, сандарак, каҳрабо ва битумлар табиий Смолага киради. Илгари табиий Смола лок, елим, қоғоз, граммофон пластинкалари ва б. и. ч. да кенг қўлланган. Ҳоз. замонавий саноатда табиий Смола ўрнини истиқболлисинтетик Смола эгалламоқда. Фенолформальдегид, поливинилхлорид, карболид, меламинформальдегид, полиамид ва б. С. синтетик С. га тааллуқлидир. Синтетик С. пластмасса, лок, елим, синтетик тола, плёнка, электр изоляция материаллари, органик шиша ва б. олишда ишлатилади.

Loading...