СОБИР

СОБИР (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирза Алекпер Тоирзода) [1862. 19(31).5, Шемаха ш. 1911.12(25).7] озарбайжон шоири. Шоир Сайд Азим Ширвоний очган янги усул мактабида ўқиб, унинг таъсирида шеърлар ёза бошлаган. Ижодининг дастлабки даврида ишқий ғазаллар ёзган. 1906 й. да «Мулла Насриддин» ҳажвий жур. да Хўпхўп (Сассиқпопишак) тахаллуси остида ҳажвий шеърлари чоп этилган. Ҳажвий асарлари ижтимоий тенгеизлик ва адолатсизликка қарши, ўз ҳақҳуқуқлари учун кураш туйғуси билан йўғрилган. Собир қаламига мансуб ҳажвияларнинг мавзу доираси кенг бўлиб, шоир маҳаллий воқелик муаммолари б-нгина чекланиб қолмай, ҳатто Россия Давлат думасининг тарқатиб юборилиши, Эрон шоҳи ва турк султонининг кирдикорларини ҳам ҳажв қилувчи асарлар яратган. Собир «Мулла Насриддин» жур. муҳаррири Жалил Мамадқулизода ва б. муаллифлар билан бирга ҳажвиётнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини кучайтирган. Собирнинг ҳажвий асарлари Эрон, Ўрта Осиё ва Волгабўйи шоирлари, жумладан, Ҳамза, Сўфизода, Собир Абдуляа ва б. ўзбек шоирлари ижодига таъсир кўрсатган. Собирнинг «Ҳўпхўпнома» асари 20-а. бошларида ўзбек халқининг севимли китобларидан бўлган.

Ас: Нонвойнома., т. 1—3, Баку, 1962—65; Избранное, Баку, 1962.

Ад.: Шариф А., Жизнь и поэтическое творчество Сабира (18621911), М„ 1951.