СОБОР

СОБОР — 1) христианликда — олий мартабали руҳонийлар тоатибодат қиладиган йирик христиан ибодатхонаси. Ўрта асрларда Соборлар шаҳар марказидаги асосий бинолардан ҳисобланиб, готика, роман услубида салобатли (ташқи ва ички қиёфаси меъморий жиҳатдан мукаммал) қилиб қурилган (Римдаги Авлиё Пётр, Лондондаги Авлиё Павел, Новгород ва Киевдаги София С. лари ва б. диққатга сазовор). Тошкентдаги Спасе Преображенск Собори (1888), Самарқанддаги Покровск Собори (1902) кабилар Византия меъморлиги таъсирида («рус» услубидаги эклектизм руҳида) қурилган;

2) 16—17-а. ларда Россияда энг муҳим ишларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун тўпланган дунёвий ва линий мансабдор шахслар йиғини (мас, Земство Си).