
СОЧИ
СОЧИ — РФ Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1896 й. дан). Қора денгиз соҳилидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 359,6 минг киши (1998). Сочи денгиз соҳили бўйлаб Шепси дарёсидан Псоу дарёсигача 150 км га чўзилган (1961 й. чегараси доирасида) ва Адлер, Хоста, Марказий, Лазаревск туманларини ва Магри, Макопсе, Аше, Лазаревск, Головинка, Лоо, Дагомис, Мамайка, Хоста, Кудепста, Адлер ва Красная Поляна курорт шаҳарчаларини ўз ичига олади. Йирик аэропорт (Адлер) бор. Бутун сохил курорт зонасига айлантирилган: РФнинг энг йирик денгиз бўйи бальнеологик ва иқлим курортларидан бири. Иклими нам субтропик иқлим (янв. нинг ўртача т-раси 6°, июлники 25°, 28°. Ииллик ёғин 1400 мм. Йилнинг энг яхши даври — сент. ва окт. Мацестанинг водород сульфиднатрий хлоридли сувлари айниқса машҳур. Сочида 50 санаторий, 82 дам олиш уйи, 10 туристик база ва кемпинглар, 3 туристик лагерь бор. Курортлар эҳтиёжини қондиришга ихтисослашган 40 саноат корхонаси (гўшт, сут, меваконсерва, нон ва б.) мавжуд Сочида Краснодар политехника ин-тининг умумтехника фти, Курортология ва физиотерапия, тоғ боғдорчилик ва гулчилиги илмий тадқиқот интлари, и. т. ўрмон тажрибаси ст-яси, 4 музей (шу жумладан, Н. А. Островский номидаги адабиймемориал музей, ўлкашунослик музейи ва б.), театр, дендрарий, цирк, тисссамшит ўрмонзорлар қўриқхонаси бор. Шаҳарга 1838 й. да асос солинган. Курорт сифатида 1902 й. дан ривожлана бошлади.