СОДА

СОДА — турли натрий карбонатларнинг умумий техник номи. Кальцинацияланган Сода — Na2CO, (натрий карбонат); кристалланган Сода — Na2CO310H2O (натрон), ичимлик ёки озиқ-овқат Содаси — NaHCO, (натрий гидрокарбонат) бор. Булардан ташкари, каустик Сода — NaOH (ўювчи натрийнинг техник номи) ҳам мавжуд. Сода табиатда Na2CO310H2O ҳрлида, кўл ва минерал сув ҳавзаларида эриган ҳолда учрайди. Сода сувдаги эритмаларидан 32° гача Na2CO3 10Н2О, 3235°да Na2CO36H2O, 35° дан юқорида Na,CO3H2O, 112,5° да сувсиз туз — Na2CO3 кристалланади. NaO10H2O — рангеиз кристалл модда, ҳавода нураб туради. Зичлиги 1450 кг/м3, 100 г сувда 0° да 20,9 г, 104° да эса 42,1 г эрийди. Кальцинацияланган Сода — рангсиз кристалл модда, зичлиги 2530 кг/м3, суюқланиш т-раси 858°; гигроскопик, сувда эрувчанлиги массасига нисбатан 6,54%(0° да) ва 17,69%(20°да). Ичимлик Сода ҳам оқ кристалл кукун, зичлиги 2200 кг/м3, 100— 150°да парчаланади; сувда эрувчанлиги 6,54% (0° да), 9,4% (25°да), 14,1% (60°да). Соданинг сувдаги эритмалари гидролизга учраб, кучли ишқорий реакция намоён қилади, кислота таъсир эттирилса, карбонат ангидрид ажралиб чиқади. Содани саноатда олиш усулини илк бор 1787—89 йларда француз кимёгари Н. Леблан ишлаб чиққан. Бу усулга мувофиқ, ош тузи NaCl га концентрланган H2SO4 таъсир эттириб, натрий сульфатга (Na2SO4) айлантирилади, кейин Na2SO4 ни оҳактош ва кумир билан биргаликда печда 1000° да қиздириш йўли билан Сода олинади. Ҳоз. Соданинг асосий қисми аммиакхлорид усулида (Сольвэ усули) олинади: табиий ёки сунъий йўл билан тайёрланган намакоб (NaCl) натрий карбонат Na2CO3 ва кальций гидроксид (СаОН)2 таъсирида Са ва Mg қўшимчалардан тозаланади, аммиак NH3 билан тўйинтирилади, сўнгра барботаж колонналарида карбонизацияланади; асосий реакция: N aCl + N Н3+СО3+Н 2О >NaHCO,+NH4Cl. Натрий гидрокарбонатни қиздириш йўли билан Na2CO3 олинади.

Сода кимё саноатининг энг муҳим маҳсулотларидан; шиша, совун ва б. ювувчи воситалар, натрий гидроксид ва натрийнинг бошқа бирикмаларини и. ч. да, целлюлоза пиширишда, нефть маҳсулотларини тозалашда, пигментлар олишда, «қаттиқ» сувни юмшатишда, тиббиётда ишлатилади. Ичимлик Сода нон ва қандолатчилик маҳсулотлари пиширишда СО2 манбаи сифатида, алкоголсиз ичимликлар, сунъий минерал сувлар, ёнғинни ўчирувчи таркиблар тайёрлашда, тиббиётда, оғиз ва томоқни чайишда ишлатилади.

Loading...