СОДАЛИТ

СОДАЛИТ — синчли алюмосиликатлар кичик синфига мансуб минерал. Na8[AlSiO4J6CL2. Кимёвий таркиби Na2O25%, А12О331%, SiO2—37%, С1 — 7%. Куб сингонияда кристалланади. Донадор агрегатлар ҳосил қилади, нефелин кристаллари атрофида ҳошия кўринишида бўлади. Ранги мовий, сарғиш, яшилбўз, баъзан пушти. Қаттиклиги 5,5—6, зичлиги 2,3—2,5 г/ см3. Мўрт. Содалит ишқорли магматик, асосан, эффузив жинсларнинг бирламчи минералидир. Қўшимча анионлари таркибида неоген, гаюин, лазурит ва б. бор. Ўзгаришлар натижасида натролитга, камроқ серицит, диаспор, гидроаргиллит ва ҳ. к. га айланади. Натрийси кўп ишқорли тоғ жинсларида нефелин ҳисобига ҳамда контактметасоматик карбонатларда ҳосил бўлади. Турлари: гакманит, молибдосодалит (М0О3 2,8% гача), гидрослюдит, бунда хлорнинг бир қисми (ОН)га аралашган бўлади. Ўрта Осиё, Кавказ (Арманистон), Украина, РФ (Урал, Красноярск ўлкаси), Норвегия, Канада ва б. жойларда таркалган. Безак тоши.

Loading...