СОДИҚОВ Зоҳид (1910.1.1, Тошкент — 1962.12.4, Самарқанд) — Ўзбекистон халқ артисти (1950). Ижодини 1924—34 й. лар Тошкент ишчиёшлар театрида драма ва мусикали драма спектаклларида роллар ижро этиш билан бошлаган. 1934 й. дан Ҳ. Олимжон номидаги мусиқали драма театрида фаолият кўрсатган. Неъмат («Ҳалима»), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Қодир («Ғунчалар»), Қодир («Гулсара»), Тоҳир («Тоҳир ва Зуҳра»), Қосим («Беш сўмлик келин»), Мардон («Даврон ота»), Шоҳ Баҳром («Дилором») каби образларни мусиқали драмаларда яратган. Драматик спектаклларда Рустам («Рустам»), Арслон («Тормор»), Калаф («Маликаи Турандот»), Ғулом («Номус ва муҳаббат»), Ғофир («Бой ила хизматчи»), Мажидиддин («Алишер Навоий»), Муқимий («Мавлоно Муқимий»), Монтаро («Отелло») каби ролларни ижро этган.