СОФИЯ ИБОДАТХОНАСИ

СОФИЯ ИБОДАТХОНАСИ, Аё София (Авлиё София) ибодатхонаси — Истанбулдаги меъморий ёдгорлик. Византия меъморлигининг буюк маҳобатли ёдгорлиги (532—537). Меъморлари траллик Анфимий ва милетлик Исидор. Си. тарҳи 3 нефлк гумбазли базилика шаклида бўлиб, ён нефлари 2 қатламли, гумбази ярим айланасимон. Ўрта нефи кенг ва баланд, томи улкан гумбаз билан қопланган. Ибодатхона уз. 77 м, гумбаз диаметри 31,5 м. Гумбази 4 устунга ҳамда бағалидаги равоқларга таянган. Гумбаз асосига 40 та дераза ишланган. Интерьерида ордер тизими (колоннада, равоқ ва б.) дан фойдаланилган. Рангли мармар ва кошинлар билан серҳашам безатилган. 6-а. да вайрон бўлган гумбази 1374 й. да кичик ҳажмда қайта тикланган. 4 томонига найзасимон минора ишланган (1618-а. лар). Ҳозир музей.

Loading...