СОҒИМ ДАВРИ

СОҒИМ ДАВРИ — чорва моллари елинида сут ҳосил бўлиши, йиғилиши ва вақтвақти билан соғиб олиниши давомийлиги. Асосан, сут сигирлардан, қисман эчкилар, совлиқгсар, биялар ва туялардан соғиб олинади. Соғим даври ҳайвон туққанидан бошлаб, то сутдан чиққан муддатига қадар давом этади. Соғим даври маҳсулдорлиги ва зотига қараб сигир ва эчкиларда 8—10 ой (сигирларда зоотехния амалиётида 305 кун қабул қилинган), қўйларда 4—5 ой, бияларда 9 ой ва ундан ортиқ, туяларда 10 ойни ташкил этади. Соғим даврининг бошларида сут бериши миқдори кўпроқ, охирроғида камайиб боради. Туғишга 1,5 — 2 ой қолганда соғиш тўхтатилади. Соғим даврини узайтириш учун молларни озикдантириш ва соғиш режимига қатьий амал килиш талаб килинади.

Loading...