СОҲИБОЕВ

СОҲИБОЕВ Рихси (1917.22.9, Бишкек — 1974.23.2, Тошкент) — журналист, жамоат арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Самарқанд халқ хўжалиги ин-тини тугатган (1938). Меҳнат фаолиятини 1941 й. «Қизил Ўзбекистон» газ. да адабий ходимликдан бошлаган. Сўнгра шу газ. да ташкилот бўлими мудири, муҳаррир ўринбосари. 1949—55 й. лар Ўзбекистон КП МК ҳузуридаги Партия тарихи инти директори ўринбосари, Ўзбекистон Телеграф агентлиги (ЎзТАГ)нинг директори (1955—60), ЎзССР Олий Кенгаш Президиумининг котиби (1960—71). 1971 й. дан ЎзССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Информация агентлиги (Ўз ТАГ) директори. Соҳибоев бир қанча назарий ва публицистик мақолалар муаллифи. Тошкент ш. даги кўчалардан бири унинг номига қўйилган.

Loading...