СОҲИЛ

СОҲИЛ — 1) қурукликнинг сув ҳавзаси (денгиз, кўл, даре ва б.) қирғоғи бўйлаб чўзилган ва уларга нишаб бўлган қисми, рельефи ҳоз. замон ва кад. рельеф шаклларига мос бўлади. Соҳил 3 зона:

1) денгизбўйи — денгиз террасалари зонаси,

2) ҳоз. замон қирғоқ шакллари ривожланаётган қирғоқ зонаси,

3) сув босган қад. қирғоқ шаклига эга соҳилбўйи зонасидан иборат (яна қ. Қирғоқ);

2) Саҳрои Кабир жанубида чўллар билан фаслий нам ўрмонлар ўртасида жойлашган саванна зонаси.

Prev Article

СОҲИБОЕВ

Next Article

СПАИНИКЛАР