СОИПОВ

СОИПОВ Қидирбой (1939.10.9, Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани — 1972.28.10, Нукус) — театр рассоми, Қорақалпоғистонда (1965) ва Ўзбекистонда (1969) хизмат кўрсатган санъат арбоби. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1957). Қорақалпоғистон театрида рассом, бош рассом (1958—72). Соипов яратган декорация эскизларида спектаклларнинг давр руҳини беришга интилди, асар руҳига мос саҳна безаклари яратди: «Бахт» (1957), «Бердақ» (1958), «Ойгул ва Обод» (1959), «Қорақалпоқ қизи» (1967), «Маманбий» (1971) ва б. С, шунингдек, портрет («Зауранинг портрета», 1967) ва манзаралар («Амударёда оқшом», 1963) ҳам яратган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1970).

Loading...