СЎК

СЎК — оқланган тариқ. Дехдончилик билан шуғулланадиган аҳоли ўртасида жуда қадимдан тайёрланган. Хонаки усулда Сўк олиш усули: тариқ катта қозонда бир кайнатиб олинади, ёйиб қуритилади, қозонда қовурилади. Қовурилган тариқ ўғирда янчиб оқланади. Сўкни сутга (6—8 соат) ивитиб истеъмол қилиш мумкин, ундан талқон, сўк оши тайёрланади.

Ҳозирги даврда ёрма саноати корхоналари окланган хом Сўк (ёрма) савдо дўконларида сотилади.