СЎЛАК

СЎЛАКсўлак безларилан ишланиб чиқадиган тиниқ ёпишқоқ суюклик (секрет). Сўлак ейилган овқатни намлаб овқат луқмаси ҳосил бўлишига имкон беради. Одам сулаги 99% сув ва унда эриган органик ҳамда анорганик моддалардан иборат. Катга одамларда бир кечакундузда 1,5 л гача Сўлак ажралади. С таркибида микроорганизмлар, лейкоцитлар, ферментлардан амилаза, лизоцим, оқсиллардан альбумин, глобулин, шунингдек, холестерин, глюкоза ва витаминлар бор. Овкат хили, организмнинг физиологик ҳолати, киши ёшига қараб Сўлак сифати ва микдори ўзгаради. Сўлак оғиз бўшлиғига тушган бактерияларни нобуд қилиш хусусиятига ҳам эга.

Ҳайвонлар (мас, илонлар) сўлагида заҳарли моддалар бўлиб, улар ҳимоя ва ҳужум қилиш воситаси сифатида ишлатилади. Тўгарак чувалчанглар, баъзи қушлар сўлагидаги шиллиқ моддалардан ин қуришда ёпиштириш учун фойдаланилади. Кейинчалик ҳашаротлар, баъзи моллюскалар ва умуртқалилар сўлагида карбоангидразалар, баъзи йиртқич бошоёқлилар сўлагида заҳарлар ва шиллиқдан ташқари, протеазалар, нуклеазалар (РНКаза, ДНКаза) бўлади.

Prev Article

СЎКЧАК

Next Article

СЎНАЛАР