СОЛЕНОИД

СОЛЕНОИД (юн. solen найча ва eidos — кўриниш) — спираль кўринишида ўралган ва ўзидан электр токи ўтказаётган изоляцияланган ўтказгич. Агар Соленоиднинг узунлиги ўрамлар диаметридан жуда катта бўлса, чексиз узун С. ҳисобланади. Чексиз узун Соленоид майдонининг магнит индукция В си Соленоид ташқарисида нолга тенг ва ичида бир жинсли бўлиб, у қуйидаги формула билан ифодаланади: В=цп«/, бунда и. (| — магнит доимийси, п — С. нинг ўрамлар сони, / — С. даги ток кучи. С, одатда, кичик фаол қаршиликка ва электр сиғимига ҳамда етарли даражада катта индуктивликка эга бўлади. Ичида темир ўзак бўлган Соленоид электромагнит вазифасини бажаради.

Соленоид радиотехника, электротехника ва хусусан, ўлчов асбобларида кенг кўламда ишлатилади.

Loading...