СОЛЬФЕЖИО (итал. solfeggio, «соль» ва «фа» мусиқа товушлари номидан) —1) мусиқа уқувини ривожлантиришга мўлжалланган ўқув фани. Нотага қараб куйлаш, куйларни эшитиб нотага ёзиб олиш ҳамда уларни таҳлил этиш каби машқлардан иборат. Ўзбекистон мусиқа таълими тизимининг барча босқичларида, шунингдек, умумтаълим мактабларида («мусиқа» фани таркибида) ўтилади;
2) махсус вокал машқлар (қ. Вокализ).
Ад.: Ҳамроев И., Бир овозли сольфежио, Т., 1960; 1971,Ҳамроев И., Мацокина Е., Икки овозли сольфежио, Т., 1970.