СОЛИДУС

СОЛИДУС (лот. solidus — зич, қаттиқ) , солидус чизиғи, солидус сирти — бирон бир эритма ёки қотишманинг барқарор кристалланиши охиридаги транинг шу эритма ёки кртишма таркибига боғлиқлигини ифодалайдиган график тасвир. Мас, 87% қўрғошин ва 13% сурмадан иборат суюқ қотишма совитилса, қўрғошин ҳам, сурма ҳам бир транинг ўзида (246°да) кристаллана бошлаб, худди шу трада кристалланиб бўлади. Ана шу батамом кристалланиб бўлиш нуқтаси (З нуқта) С. нуқтаси деб аталади. Солидус нуқталарининг геометрик ўрни Солидус чизиғи бўлади (раемга қ.). С. чизиғидан пастда қотишмалар қаттиқ ҳолатда бўлади.

Loading...