СОЛИЖОНОВ

СОЛИЖОНОВ Қосим (1936.6.12, Конимех тумани) — безовчи рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1962). «Тошшаҳарреклама» к-тида безовчи рассом (1962 — 64), «Рассом» к-тида (1964—69), Тошкент шаҳар ободончилик бош бошқармасида (1969—71) бош рассом. С. Тошкент ш. бош рассоми сифатида Сирғали, Ҳамза ва б. туманларни безаган; Туркия, Сурия, Болгария, Тунис, Марокко ва б. мамлакатларда уюштирилган халқаро ярмаркаларда Ўзбекистон павильонини безашда иштирок этган, «Мустақиллик», «Наврўз» ва б. байрамларни бадиий сиёсий руҳда байрамона безашда фаол қатнашади.

Prev Article

СОЛЕНОИД

Next Article

СОЛИК