СОЛИҚЛАР

СОЛИҚЛАРдавлат томонидан амалдаги қонунлар асосида юридик ва жисмоний шахс (алоҳида фуқаро ва корхона)ларнинг даромади ёки молмулкидан ундириладиган ва бюджетган ўтказиладиган мажбурий тўлов. Солиқлар давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи ва давлат иқтисодий сиёсати воситаларидан бири. Солиқларнинг келиб чиқиши давлатнинг пайдо бўлиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, жуда қад. тарихга эга. Тарихий манбаларда бундан 3760 йил муқаддам Бобил давлатида Хаммурапи қонунлари билан Солиқларнинг жорий этилгани тўғрисида маълумотлар учрайди. Ҳоз. даврда ҳам давлат бажарадиган вазифаларни маблағ билан таъминлаш муаммоси Солиқларнинг объектив зарурлигини келтириб чиқаради. Давлат даромадлари манбалари таркибида Солиқлар салмоқли ўринни эгаллайди. Мас, давлат бюджети даромадларининг 70—90% С. ҳисобига таъминланади. Ҳар қандай Солиқларнинг асосий унсурлари: солиқ субъекти (ёки солиқ тўловчи) — қонун йўли билан шу солиқни тўлаш мажбурияти юкланган фуқаролар, корхона, ташкилотлар; солиқ объекти — ундириладиган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришга асос бўладиган даромад ёки молмулк (иш ҳақи, сотиш ҳажми, корхона молмулки қиймати, ер, қазиб олинган қазилма бойликлар ҳажми ва б.); солиқ манбаи — аниқ бир солиқни тўлашга манба бўладиган даромад (даромад тури) (иш ҳақи, фойда, гонорарижод ҳақи) ёки даромад келтириши мумкин бўлган молмулк (ер, иморат,. мерос, ҳадя мулк ва б.); солиқ ставкаси.

Ундириш усулига кўра, тўғри ва эгри Солиқларга бўлинади. Тўғри Солиқлар молмулк ва даромадга бевосита жорий қилинади ва солиқ тўловчи томонидан оралиқ воситачиларсиз тўланади. Кенг тарқалган турлари: қўшилган қиймат солиғи, даромад солиғи, мерос ҳамда ҳадя солиғи, товар айланмаси солиғи, савдо солиғи, экспортимпорт солиғи ва б. Эгри С (акцизлар) товар (хизмат)лар нархларига ёки тарифларга киритиш мўлжалланган ва кейинчалик товарлар истеъмолчиларига юкланадиган С. Давлат тузуми хусусиятларига кўра, Солиқлар тизими умумдавлат (марказий) ва маҳаллий (маъмурий-ҳудудий бирликлар) Солиқлар ва йиғимлардан ташкил топади.

Ўзбекистон Республикасида Солиқлар тизимининг ҳуқуқий асослари, уни тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, солиқ ишларини юритиш тартиботи 1997 й. 24 апр. да қабул қилинган ва 1998 й. 1 янв. дан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасида жорий этилган умумдавлат Солиқлар и: юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиги; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; экология солиғи; сув ресуреларидан фойдаланганлик учун солиқ. Умумдавлат Солиқлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. Маҳаллий Солиқлар ва йиғимл а р — молмулк солиқ; ер солиғи; реклама солиғи, автотранспорт воситаларини сотганлик учун солиқ, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиги, савдосотиқ ҳуқуқи учун йиғим; ободончилик ишлари учун йиғим ва б. Маҳаллий солиқ ва йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.

Давлат томонидан ундирилган Солиқлар бюджет воситасида қайта тақсимланиб, солиқ тўловчиларга соғлиқни сақлаш, маориф, илм-фанни ривожлантириш, мудофаа, хуқуқни муҳофаза қилиш каби ижтимоий зарур давлат хизматлари оркли билвосита йўллар билан қайтади.

Ўзбекистонда солиқ назарияси ва амалиётига оид материаллар, шу соҳага доир бошқа масалалар «Солиқ тўловчининг журнали»да (1995 й. дан ўзбек ва рус тилларида чиқади) ёритилади.

Муталлиб Йўлдошев.

Loading...