СОЛИШТИРМА ҚУВВАТ

СОЛИШТИРМА ҚУВВАТдвигатель қувватининг ўз массаси, ҳажми ёки бошқа параметрларига нисбати. Поршенли двигателда двигатель литражига нисбати билан ўлчанадигани литр қуввати, поршенлар юзалари йиғиндиси бирлигига нисбати билан ўлчанадиган двигатель қуввати поршень қуввати дейилади. Транспорт машиналарида Солиштирма қувват двигатель қувватининг тортиладиган тиркамалар оғирлигига нисбати билан ўлчанади. Солиштирма қувват транспорт машиналарининг динамик хусусиятлари, яъни максимал тезлиги, тезлик олиши, қўшимча юкни торта олиш хусусияти ва б. билан ифодаланади. Машина Скрининг ўртача иш шароитидаги Солиштирма қувват ига нисбати шу машина двигателининг иш режими кучланганлигини ифодалайди. Енгил автомобиллар учун бу катталик 0,3 га, юк автомобиллари учун 0,5 га, тракторлар учун 0,7 —0,75 га тенг.

Loading...