СОЛОВКИ ОРОЛЛАРИ

СОЛОВКИ ОРОЛЛАРИ – Оқ денгиздаги бир гуруҳ ороллар. Онега қўлтиғига киравериш жойида (РФ Архангельск вилояти) . Майд. 347 км2. Гуруҳ таркибига 6 орол киради, йириклари: Соловки, Анзер, Катта ва Кичик Муксалма; кичиклари: Катта ва Кичик Заяцкий ороллари. Энг баланд жойи 107 м (Голгофа тоғи). Гранит, гнейслардан ташкил топган. Рельефи пастбаланд тепаликлар. Кўп қисми аралаш ўрмонлар билан қопланган, бир қисми боткрклашган. Оролларда кўл кўп. 15-а. бошида Соловки оролларида монастирь барпо қилинган. Монастирь 16—20-а. бошларида сургун жойи бўлган. 1923—39 й. ларда, асосан, сиёсий маҳбуслар учун қаттиқ режимли лагерь ва турма жойлашган. 1991 й. монастирь Рус православ черковига қайтарилган. 16-а. да қурилган монастирь овқатхонаси (трапезная), Преображение собори, қалъа деворлари сақланган. 1974 й. дан Со. давлат тарихий меъморий ва табиат музей қўриқхонасига айлантирилган.

Loading...