СОЛОХА

СОЛОХА — скиф п«одшо» мозорқўрғонларидан бири (мил. ав. 4-а.). Украинанинг Запорожье вилоятидаги Большая Знаменка қишлоғидан 12 км жан. шаркда жойлашган. Н. И. Веселовский томонидан тадқиқ қилинган (1912—13). Солоха тепалиги (бал. 18 м) тагидан иккита «подшо» кабри топилган. Улардан бири (марказий) қад. даврларда талонторож этилган, иккинчиси (четдаги) бутун сақланган. Қабрга подшо билан бирга унинг хизматкорлари (вино сузувчи ва қуролбардори) қўшиб кўмилган. Қабрдан қуроласлаҳалар, ҳокимият рамзи — жез чўқмор, олтин ва кумушдан ясалган идишлар, тақинчоклар, билагузуклар ва б. чиққан. Жанг қилаётган скифлар шакли туширилган олтин тароқ, айниқса, бадиий қимматга эга. Подшо қабридан ғарброкда 5 та от скелета сақланган ўра, жез тақинчоқлари бўлган эгаржабдуқ ва отбоқар қабри топилган. Солоха скиф қабилаларининг ҳаёти, урфодати ҳақида илмий маълумотлар беради. Сдан топилган олтин буюмлар антик даврнинг нозик амалий санъат намунаси сифатида машҳур.

Loading...