СОЛТ-ЛЕЙК-СИТИ

СОЛТ-ЛЕЙК-СИТИ — АҚШнинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Жордан дарёси бўйида, унинг Катта Шўр кўлга қуйилиш ерида жойлашган. Юта штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 181,7 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тоғли штатларнинг мухим саноат ва савдомолия марказларидан. Кончилик ва рангли металлургия (мис эритиш) саноатлари ривожланган. АҚШнинг ҳарбий ракетасозлик марказларидан. Радиоэлектроника, хусусан, ЭҲМ, алоқа воситалари ва ҳарбий мақсадлар учун турли жиҳозлар, назоратўлчов приборлари, авиация ва автомобиль деталлари, тиббиёт асбоблари, кончилик ва металлургия саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Кимё, нефтни қайта ишлаш, озиқовқат, полиграфия саноати корхоналари, ун-т бор. Шаҳарга 1847 й. да асос солинган. Солт-лейк-ситида 2002 й. да қишки 19-Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.