СОМ ТИЛЛАРИ

СОМ ТИЛЛАРИ — сом-ҳом (афроосиё) тиллари макрооиласининг бир тармоғи; Ғарбий Осиёда ва Африкада Саҳрои Кабирнинг шим. томонларида (жумладан, барча араб мамлакатларида, Исроил, Эфиопия, Эритрея, Сомали, Жибути, Туркия, Мальта давлатларида, қисман Мали, Чад, Кения, Грузия, Озарбайжон, Арманистоннинг айрим ҳудудларида, АҚШ ва Жан. Африкада) тарқалган тиллар. Бу тилларда 230 млн. дан ортиқ киши сўзлашади. Ст. қуйидаги гурухларга бўлинади: шим. шарқий (оссурий ва бобил лаҳжаларига эга бўлган ўлик аккад тили); шим. ғарбий (жонли тиллар: иврит ва Сурия, Эрон, Ироқ, Туркия ва б. ҳудудлардаги янги оромий лаҳжалари; улик тиллар: амори, угарит, ханаан, қад. яҳудий тиллари, оромий лахжалари, пальмира, наботий, фаластин тиллари ва б.); жан. марказий (бирбиридан кучли фарқ қилувчи сўзлашув лаҳжалари бўлган араб тили ҳамда Мальта о. даги мальта тили); жан. чекка (жонли тиллар: меҳрий, жибболий, сўқўтра ва бир қанча улик тиллар); эфиопсом (жонли тиллар: тиграй, тигре, амхара, аргобба; улик тиллар: мине, сабе, катабан, эфиоп). Кейинги 3 гуруҳ баъзи адабиётларда «жанубий» ёки «жан. ғарбий» деб хам аталади.

Ст. нинг қад. фонетик тизими араб тилида яхши сақланган. Бу тилларда унлилар сони чекланган: асосан чўзиқ а, и, у ва қисқа а, и, у. Феъллар ва улар асосидаги номларнинг ўзаклари, асосан, ундошлардан (3 та, баъзан ўзлашма сўзларда ундан ортиқроқ) ташкил топади ва у, асосий луғавий маънони билдиради; қисқа унлиларни ифодаловчи остуст белгиларининг урин алмашувлари, суффикс, префикс ва инфикслар маънони муайянлаштириш ва грамматик категорияларни ифодалаш учун хизмат килади. Мае. арабча «ктб» ўзагидан қуйидагиларни ўқиш мумкин: «катаба» — у езди, «кутиба» — ёзилди, «актаба» — ёздирди: «котиб» — ёзувчи, мирза, «китоб» — хат ёки китоб, «мактаб» — ёзиш жойи ва вақти, мактаб ва б. Ст. да феъллардаги нисбатлар, баъзан майллар, бир қатор маъно нозикликлари «боб» (араб. навъ; бошқа тилларда ўзак, асос тушунчаларига тўғри келади)лар орқали ифодаланади. Боблар феълнинг дастлабки маъносини у ёки бу даражада ўзгартиради. Суз ясалиши ҳам, асосан, унли ва ундошларнинг ўрин алмашуви ва кисман аффиксация орқали амалга ошади. Одатдаги сўз тартиби: кесим, эга, тўлдирувчи; аниқловчи доимо аникданмишдан кейин туради. Ст. да барбар, кушит, роман, туркий, юнон тилларидан ўзлашган сўзлар учрайди.

Ст. нинг энг кад. ёдгорликлари аккад тилидаги миххат ёзувлари ва миер ёзуввдаги фаластинча атокли исмлар ва жой номларидир (мил. ав. 3—2минг йилликлар ва мил. 1минг йиллик); шунингдек, қад. яҳудий ва иврит тилларида (мил. ав. 12-а. дан финикий ёзувида), оромий лахжалари, айниқса, сурёний лахжасида (мил. ав. 8-а.), эфиоп тилида (4—20-а. лар, бўғинли эфиоп ёзувида) ҳам кўплаб ёзма манбалар мавжуд. Араб тилида жуда бой адабиёт сақланган (4-а. дан араб ёзувида). Угарит, финикийпуна, мине, катабан тилларида хам мил. ав. 14—13 ва мил. 4-а. ларга оид матнлар сақланганлиги маълум. Ст. дан араб тили — оромий ёзувидан келиб чиқкан араб ёзувидан, иврит — анъанавий қад. яҳудий ёзувидан, амхара ва тифай тиллари — бўғинли эфиоп ёзувига асосланган уз ёзувларидан, мальта тили эса логин алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланади.

Ад.: Крымский А. Е., Семитские языки и народы, 2изд., ч. 23, М., 1909—12; Гранде Б. М., Курс арабской грамматики в сравнительноисторическом освещении, М., 1963.

Абдуваҳоб Мадвалиев.

Prev Article

СОЛЯРИЙ

Next Article

СОМАЛИ