СОМАЛИ

СОМАЛИ — Шарқий Африкадаги ярим орол, Ҳинд океанининг Адан қўлтиғи ўраб туради. Ер юзасининг катта қисми зинапоясимон плато, шим. да тоғлар бор (энг баланд жойи 2406 м). Иклими субэкваториал, шим. да тропик иқлим. Йиллик ёғин 100 — 600 мм. Дарёлари мавсумий. Соҳил қисми чўл, акацияли чала чўл, марказий кисми қуруқ саванналардан иборат. Даре водийларида ўрмонлар бор. Ярим оролда Сомали, Жибути ва Эфиопиянинг шарқий қисми жойлашган.

Loading...