СОМАЛИЛАР

СОМАЛИЛАРхалқ. Сомалининг асосий аҳолиси (6,1 млн. киши). Шунингдек, Эфиопия, Кения ва б. жойларда хам яшайди. Умумий сони 7,7 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Сомали тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. С, асосан, чорвачилик, ҳунармандчилик, деҳқончилик (сорго, тамаки, пахта ва б.) ва даре бўйида яшовчилари балиқ овлаш билан шуғулланади.

Loading...