СОМИЙЛАР

СОМИЙЛАР, семитлар қ[ад. Яҳудийча Шем ёки Сим (Сом) — Нуғ ўғилларидан бирининг номи] — 1) Олд Осиёда ўз давлатларини барпо этган ва сом тилларинмт аждоди бўлган тилларда сўзлашган қад. халқлар (ҳозирги Сомийларнинг отабоболари);

2) сом тиллари оиласига кирадиган тилларда сўзлашадиган қад. ва ҳоз. халқлар.

«Сомийлар» термини фанга 18-а. нинг 80й. ларида немис олимлари А. Л. Шлёцер ва И. Г. Эйхгорн томонидан киритилган. «Библия»нкнт «Қадимий аҳд» қисмида бир қанча халқлар афсонавий шажара асосида умумий ном билан «Сим ўғиллари» деб аталган. Бирор халқни Сомийларга киритишнинг асосий шарти сом тилларида сўзлашганлиги (ёки сўзлашиши) дир. Сом тиллари сомх,ом тиллари оиласининг бир тармоғини ташкил этади. Сомийлар тил жиҳатидан қад. мисрликларга қардошдир.

Фандаги маълумотларга кўра, Сомийларнинг аждодлари қадимда Сахрои Кабирнинг шим. да яшаган деб тахмин қшшнади. У ердан тахм. мил. ав. 5минг йиллик бошларида иқлим шароитларининг кескин ўзгариши натижасида шарққа қараб силжиган бўлсалар керак.

Энг кенг тарқалган фикрларга кўра, мил. ав. 4минг йиллик охири — 3минг йиллик бошларида Сомийлар катта гуруҳ (Шарқий ва Ғарбий)га бўлинган (тилга қараб). Шарқий (шим. шарқий) гуруҳ Жан. икки дарё оралиғининг шим. қисмида жойлашади ва шумерлар билан қўшилади (мил. ав. 3минг йиллик боши). Бу гуруҳ вакиллари аккад тилида сўзлашган. Мил. ав. 3минг йиллик ўрталарида аккадликлар Жан. икки дарё оралиғининг жан. қисмларига кириб боради, сўнгра Сомийларнинг шим. шарқий гуруҳи тили шумер тилини сиқиб чиқаради. Бу гуруҳнинг кейинги такдири Аккад, Оссурия, Бобил тарихи билан боғлиқ.

Сомийларнинг Ғарбий гуруҳи, ўз навбатида, 2 ёки 3 гурухга бўлинади. Шим. ғарбий гуруҳи Фаластин, Сурия, Шим. икки дарё оралиғига 2 марта келиб жойлашган бўлиб, унинг вакиллари аморийлар ва ханаанлар, кейинчалик финикийлар ва яҳудийлар (мил. ав. 2минг йиллик охиридан) ва Сомийларнинг алоҳида гуруҳи — арамейлар бўлган; арамейларнинг алоҳида қабилалари (халдейлар) Жан. икки дарё оралиғига силжиган ва ҳаттоки Тигр дарёси бўйларигача кириб борган. Сомийларнинг 3(жан. сомий) гуруҳи мил. ав. 2-минг йилликда Арабистон я. о. ҳудудини эгаллаган. Шу гурухнинг бир қисми у вактда Жан. Арабистондаги қад. давлатлар (Майна, Саба, Катабан, Хадрамаут)нинг аҳолиси (маинликлар, хадрамаутликлар, сабейликлар, катабанликлар)ни ташкил этган. Бу гуруҳ вакиллари мил. ав. 1минг йилликда Эфиопия (Ҳабашистон) га тарқалган бўлиши эҳтимол. Жан. Сомийларнинг шим. гуруҳи мил. ав. 2 ва 1 минг йилликда лихьёнийлар, самуд ва б. дан иборат бўлган, мил. ав. 1минг йиллик бошларида улар бир умумий ном билан араблар деб аталган. Арабларнинг Арабистон я. о. дан бошқа мамлакатларга чиқиши (мил. 7-а.) С. нинг кенг миқёсда тарқалишидан бири ҳисобланади. Ҳозир сомий тилида сўзлашадиган халқларга: араблар, Жан. Арабистонда яшайдиган Жанубий Сомийларнинг жан. кичик гурухи авлодлари (махри ва шахрилар, Сокотра о. ахолией), Эфиопияда яшайдиган амхара ва б. халқдар, Исроил яхудийлари, сурияликлар киради.

Ад.:Дьяконов И. М., Семитохамитские языки, М., 1965; Крачковский И. Ю., Очерки по истории русской арабистики, Соч., т. 5, М. —Л., 1958; Крымский А., Семитские языки и народы, т. 2—3, М., 1909—1912. Жавли Турсунов.

Loading...