СОМОН

СОМОН — эзиб майдаланган ғалла пояси; ем-хашак. Буғдой, арпа, жавдар, сули ва б. ғалла экинларини хирмонда ҳўкиз, от, эшак билан янчишда (ҳўп) мол туёғи таъсирида поя эзилиб, майда Сомон қосил бўлади. 100 кг баҳорги арпа ва буғдой С. нининг тўйимлиги 22—33 озуқа бирлигига тенг. Буғдой ва арпани комбайнда янчишда эса баргларининг кўп кисми янчиш жараёнида майдаланиб, вентилятор шамоли таъсиридан учиб кетади, майдаланмаган поя кўп чиқади. Сомонда 30—42% клетчатка, 35 — 40% атрофида азотсиз экстракт моддалар, 1,3—2,8% протеин ва б. бор. Молларга едиришдан олдин Сомонга махсус усулларда: қайноқ сувда бўктириш, қайноқ буғда буғлаш, барда, лавлаги турпи, қирқилган илдизмевалар билан аралаштириш, каустик сода, кальцийли сода, аммиакли сув, суюқ аммиак ва оҳак суви, ош тузи, карбамид эритмаси билан ишлов бериш унинг хушхўрлиги ва тўйимлилигини оширади. Сдан моллар тагига тўшама учун фойдаланилади. Шунингдек, Сомон маҳаллий қурилиш материали ҳисобланади, сомонсувокда лойга қўшилади, сувоқнинг мустаҳкамлиги ва ёрилмаслигини таъминлайди.