СОМОНИЙЛАР

СОМОНИЙЛАР — 910-а. ларда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги сулола. С. нинг оилавий нисбаси, яъни номи уларнинг аждоди бўлмиш Сомонхудот исми билан боғлиқ. Сомонхудотнинг келиб чиқиши ҳакида турли хил маълумот ва фикрлар мавжуд. Абу Бакр Наршахий (10-а.) ва Ҳамза Исфаҳоний (10а.) келтирган маълумотларга қараганда, Сомонхудот Балх вилоятидаги Сомон қишлоғидан, алМукаддасий (10-а.) нинг маълумотига кўра эса, у Самарқанд вилоятидаги Сомон номли қишлоқдан бўлган. «Саъдийа» номли асар (17-а.) да келтирилган маълумотларга кўра, унинг асл исми Арқуқ бўлиб, у Фарғонадан Термизга кўчиб келган ва у ерда Сомон номли қишлоғига асос солган. Ўрта асрларда Бухоро, Фарғона, Тохаристон, Хутталон ва б. вилоятларда ҳам Сомон номли қишлоқлар бўлганлиги кайд этилган. Бу маълумотлар «Сомон» топоними ўрта асрларда Ўрта Осиё ҳудудларида ва ундан ташқари ерларда ҳам кенг таркалган жой номи бўлганлигидан далолат беради.

Кўпчилик манбалар (Ҳудуд алолам, Ибн Ҳавқал, Беруний, Гардизи ва ҳ. к.) га кўра, Сомонхудот сосонийлар давридаги машҳур саркарда Баҳром Чўбин (6-а.) нинг 4 ёки 5погонадаги авлоди бўлган. Бахром Чўбиннинг келиб чиқиши эфталийлар билан боғлик У сосонийларга қарши кўзғолон кўтариб (590 й.) мағлубиятга учрагандан кейин Фарғонага қочиб келган ва туркий маликага уйланиб, умрининг охиригача ўша ерда колиб кетган. Унинг авлодлари ҳам ўзларини подшохдар оиласига мансуб деб ҳисоблаганлар ва Сосонийлар давлатидаги шаҳаншохлар олий тахтига даъво килганлар. Сомонхудотнинг шажарасида келтирилган аждодларидан айримларининг (Жуба, Жамчан, Тамғас каби) туркий исмлари бўлган. Шуниси диқкатга сазоворки, туркийларнинг ривоятларида Сомонябғу (яъни Сомонхудот) туркийларнинг Ўғузхондан кейинги даврларда яшаган аждодлари каторида тилга олинган.

Ўрта Осиёга араблар бостириб келганда, Сомонхудот, айрим маълумотларга кўра, Балх вилоятидан Марвга Хуросон амири Асад ибн Абдуллоҳ алҚушайрий (725/727 ва 735/738 й. лар)нинг олдига келиб, ундан душманларига қарши куролли ёрдам беришини сурайди. Араблар ёрдамида душманларини енггач, Сомонхудот ислом динини кабул килади ва ўғлининг исмини амирнинг шарафига Асад кўяди. Асаднинг Нуҳ, Аҳмад, Яҳё ва Илёс исмли уғиллари алМаъмуннинг Марвдаги саройида хизматда булган ва Рофи ибн Лайс кўзюлонини бостиришда фаол қатнашган. Бунинг эвазига алМаъмун уларни бир нечта вилоятларга амир этиб тайинлайди (819—820 й.). Хусусан, Нуҳ — Самарқанд амири, АҳмадФарғона амири, Яҳё — Шош ва Уструшона амири, Илёс эса Ҳирот амири этиб хайинланади. Улар дастлаб Хуросон амирлари бўлган тоҳирийларга тобе бўлган ва ҳарбий куч тўплаб, Араб халифалигининг шарқий чегараларини қўриқлаб туришган, шунингдек, шим. даги туркларга қарши бир неча бор юришлар қилишган. Нуҳ ибн Асад Исфижобни босиб олиб (840 й.), уни ўзига тобе қилади. Шундай қилиб, акауканинг тўнғичи бўлган Нуҳ ибн Асад Самарқанд ва Суғднинг катта қисмини, шунингдек, Фарғона ва б. бир қанча шаҳарларни ўз ҳокимияти остида бирлаштиради. Нуҳнинг вафотидан кейин (842 й.) сулоладаги етакчилик унинг укаси Аҳмад ибн Асад оиласига ўтади. Унинг 7 та ўтли бўлиб, улар отасининг вафотидан кейин (866 й.) Мовароуннаҳрнинг асосий шаҳарларида ҳокимиятни ўз қўлларига оладилар. Фақат Бухоро ш. тоҳирийлар қўлида эди. Илёс ибн Асад вафотидан кейин унга қарашли бўлган Ҳирот ш. да ҳам ҳокимият Сомонийларнинг қўлидан кетди. Тоҳирийлар ҳокимияти тугатилгандан кейин (873 й.) Бухорода бир муддат сиёсий беқарорлик ва тартибсизликлар юз берди. Шунда Сомонийлар оиласининг бошлиғи бўлган Наср ибн Аҳмад маҳаллий деҳқонлар таклифига биноан, Бухорога укаси Исмоил ибн Аҳмадни ҳоким қилиб юборади. Шундай қилиб, Бухоро ҳам С қўлига ўтиб, уларнинг қудрати яна ҳам ортди. Наср даврида С туркларнинг Шовғар ш. га юриш қиладилар. Деярли бутун Ўрта Осиё ерлари уларнинг ҳркимияти остида бирлашгандан кейин оила бошлиғи Наср халифа алМуътамиддан Мовароуннаҳрни бошқаришга махсус ёрлиқ олди (875 й.). Кўп ўтмай Исмоил акаси Насрга бўйсунишдан бош тортиб, унга қарши кўшин тортади. Акаука қўшинлари орасида бўлиб ўтган жангда (888 й.) Наср мағлубиятга учрайди ва натижада Исмоил ибн Аҳмад бутун ҳокимиятни ўз қўлига олади. У Тароз ш. га юриш қилиб, уни босиб олади (893 й.) ва натижада бой Шалжи кумуш конларига эгалик кидали. Ўша йилнинг ўзида Аҳмад Уструшонадаги афшинлар сулоласининг охирги вакилларини йўқ қилади ва вилоятни буткул ўзининг ҳокимиятига бўйсундиради. Сомонийларнинг кучайиб бораётганидан хавфсираган араб халифаси Исмоилни ҳокимиятдан четлатиб, ўрнига Хуросон амири Амр ибн Лайс Саффорийни тайинлайди (898 й.). Амр қўшин билан Мовароуннаҳрга йўл олганда, Исмоил унга қарши чиқиб, бир неча жангдан кейин уни мағлубиятга учратади (900 й.) ва натижада саффорийларта қарашли бўлган Хуросонни ҳам ўз ерларига қўшиб олади. Шундай қилиб, Исмоил ибн Аҳмад ҳукмронлиги даврида Талас водийсидан Хуросонгача бўлган ерларни ўз ҳркимияти остида бирлаштирди. Исмоил ибн Аҳмад вафотидан кейин (907 й.) ҳокимият унинг авлодлари қўлига ўтди: Аҳмад ибн Исмоил (907—914 й. лар), Наср ибн Аҳмад (914—943 й. лар), Нуҳ ибн Наср (943-954 й. лар), Абдулмалик ибн Нуҳ (954—961 й. лар), Мансур ибн Абдулмалик (961—976 й. лар), Нуҳ ибн Мансур (976—997 й. лар), Мансур ибн Нуҳ (997—999 й. лар), Абдулмалик ибн Мансур (999—1000 й. лар). Шундан кейин мамлакатдаги ҳокимият қорахонийлар сулоласининг қўлига ўтиб, Сомонийлар ҳокимияти тугатилди. Сулоланинг охирги вакили Исмоил алМунтасир (1000—1005 й. лар) қорахонийлар сулоласига қарши кураш олиб бориб, Сомонийлар ҳокимиятини тиклашга уринди, лекин натижа бўлмади ва охири ўзи ҳам ўлдирилди. Шу билан Сомонийлар сулоласи тарих саҳнасидан бутунлай кетди.

Маъмурий бошқарув тизими. Сомонийлар сулоласининг ҳокимиятдаги вакиллари амир деб аталган бўлиб, уларга даргоҳ (сарой ахли) ва девонлар (ҳарбий бошқармалар) бўйсунган. Вазир мансабига, асосан, Жайҳонийлар, Балъамийлар ва Утбийлар аслзода оилаларининг вакиллари тайинланар эди. Жайҳоний ва Балъамий улардан энг машҳур вазирлардир. Сомонийларда вазир девонидан ташқари 10 девон бўлиб, улар учун Бухородаги Регистон майдонида махсус катта бино қурилган эди. Сомонийларнинг бошқарув тизими, асосан, маҳаллий деҳқонлар, аслзодалар ва дин арбобларидан ташкил топган бўлиб, ҳар бир амалдор араб ва форс тилларини мукаммал билиши, шунингдек, диний ва дунёвий фанлардан хабардор бўлиши шарт эди. Бундай одамларни аҳл алқалам (қалам ахли) деб аташган. Сарой ҳарбий қўмондонлари ҳожиб, Хуросон лашкарбошиси эса сипохсолор деб аталган бўлиб, бошқарув ишларига катта таъсир ўтказиб келишган. Сомонийларнинг соликлардан келиб тушадиган йиллик даромади 45 млн. дирҳамни ташкил қилган бўлса, бу маблағдан 20 млн. га яқини бошқарув тизимида хизмат қилаётган амалдорлар ва қўшин эҳтиёжларига сарфланган. Хизмат учун иш хақи ҳаммага ҳар 90 кунда, яъни бир йилда 4 марта мунтазам равишда бериб турилган.

10-а. бошида Сомонийлар ҳукмронлиги остидаги мулклар қуйидаги вилоятлардан ташкил топган: Бухоро, Самарқанд, Уструшона, Фарғона, Шош, Исфижоб, Хоразм, Кеш, Насаф, Чағониён, Хутталон, Бадахшон, Балх, Тохаристон, Гузганон, Ғарчистон, Марв, Ҳирот, Ғур, Нишопур ва Гўргон. Вилоятларда бошқарув ғокимлар қўлида бўлиб, улар амир томонидан тайинланган. Бу мансабга кўпинча маҳаллий ер эгалари ва вилоят ҳокимлари хонадони вакиллари тайинланар эди. Шаҳарларнинг бошқаруви раислар қўлида бўлиб, улар ҳокимлар томонидан тайинланган. Мас, Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Тохаристон шаҳарларида баничурийлар сулоласи, Хуросонда симжурийлар сулоласи, Гузганонда фариғунийлар сулоласи, Хоразм ва Исфижобда маҳаллий туркий сулолалар, шунингдек, Чағониён, Ғазна, Сижистон, Ғур ва Ғарчистонда маҳаллий сулолалар ҳукм сурган.

Сомонийларнинг сарой маъмурияти ичидаги амалдорларнинг бир қисмини форелар, қолган қисмини маҳаллий туркийлар ташкил этган. Вилоятларда ҳам худди шундай аҳвол кузатилган. Ҳарбий ва мудофаа ишлари тўла туркийларнинг қўлида бўлган. 10-а. га келиб Исфижоб, Тароз ва б. шаҳарларнинг туркий аҳолиси кўплаб ислом динини қабул қилганликлари туфайли Сомонийларнинг бошқарув тизимида уларнинг салмоғи ошиб кетган. Хусусан, Алптегин, Сабуктегин, Алп Арслон, Алитегин, Симжурий, Бектузун, Қоратегин, Аяч, Алтунтош, Баничур, Тош сингари машқур тарихий шахслар ва уларнинг авлодлари шулар жумласидандир. Шунингдек, турли вилоятлар ва шаҳарларни Инаж, ИлМангу, Сабукра, Бойқаро, Алхунмиш, Бойтуз, Тузтош, Кунбош, Субошитегин, Камтегин, Фаёзбек, Хуморбек, Хумортош, Ойтуғдибек, Билгатегин, Фатегин, Шукртегин, Айтуғмиш ва б. ғукмдорлар бошқарган.

Ҳокимият Сомонийлар қўлидан кетиб, қорахонийлар қўлига ўтгандан кейин уларнинг деярли барчаси иккиланмай янги ҳукмдорлар хизматига ўтишган. Шунинг учун Буғрохон 992 й. да Исфижобдан юриш қилиб, Самарқанд ва Бухорони эгаллаганда, унга ҳеч ким қаршилик кўрсатмаган. Чунки маҳаллий аҳоли, шу жумладан, амалдорлар ҳам, уларга Мовароуннаҳрнинг арабларгача бўлган асл эгалари сифатида ва энди ислом динини қабул қилиб, ўз ерларига қайтиб келган ҳукмдорлар деб қараганлар.

Шундай қилиб, С бошқарув тизими аниқ ва мукаммал равишда тузилган бўлиб, ўзида давлатчиликнинг ўша даврда энг илғор анъаналарини мужассамлаштирган. Лекин қонунчилик нуқтаи назаридан Сомонийлар ҳукмронлигини тенг ҳуқуқли мустақил давлат сифатида қараш ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки у даврда, яъни 9 — 10-а. ларда, Аббосийлар халифалигида марказий ҳокимият заифлашиб, вилоятлардаги махаллий ҳокимият кучайгани ва деярли мустақил ички сиёсат олиб боргани билан, барча маҳаллий сулолалар, шу жумладан, Сомонийлар ҳам, расман бўлсада, Бағдод халифаларига бўйсунган эдилар. Улар фақат маъмурий бошқарувда ва хўжалик ишларини юритишда халифалар томонидан берилган кенг ҳуқуклар ва ўзини ўзи бошқариш ваколатларига эга бўлганлар. Шариат нуқтаи назаридан ғам, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам, Хуросон ва Мовароуннаҳр маъмурий жиҳатдан Аббосийлар халифалигининг ажралмас қисми, Сомонийлар эса халифаларнинг шу вилоятлардаги ҳокимиятни бошқариш учун тайинланган волийлари ҳисобланган. Демак, Сомонийларнинг ҳукмронлиги давлатчилик сифатида эмас, балки Аббосийлар халифалигининг таркибида Бағдоддан тайинланган ва нисбатан мустақил ички сиёсат олиб борган маҳаллий ҳукмдорлар сулоласининг ҳокимияти сифатида баҳоланиши мумкин.

Маданияти. Сомонийлар бошқарувтизимининг ташкил топиши сиёсий барқарорлик ва иқтисодий кўтарилиш, маданий ҳаётнинг равнақига имкон берди. Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв ва Нишопур каби шаҳарлар илмий ва маданий марказ сифатида тараққий қила бошлайди. Форсийдарийда назм, наср ва илмий асарлар ёзила бошланди. 9—10-а. ларда, айниқса, Бухоро ш. маданий жиҳатдан юксалади. Пойтахтда амир саройида турли соҳаларга оид қўлёзма китоблар сақланадиган каттагина кутубхона барпо этилади.

Мовароуннаҳрда меъморлик ва санъат янги тараққиёт босқичига ўтди. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Ўзган ва Марв каби шаҳарларда кўплаб сарой, масжид, Мадраса, минора, хонақоҳ, мақбара, тим ва карвонсаройлар қурилди.

Ад.: А6у Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар анНаршахий, Бухоро тарихи [форс тилидан А. Расулев таржимаси], Т., 1991; Босворт К. Э., Мусульманские династии, М., 1971; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996; Негматов Н. Н., Государство Саманидов (Мавераннахр и Хорасан в IX — X вв.), Душанбе, 1977; Караев О., История Караханидского каганата X — начало XIII вв., Фрунзе, 1983.

Шамсуддин Камолиддинов.