СЎНАЛАР

СЎНАЛАР, сўқирлар (Tabanidae) — икки қанотлиларга мансуб калта мўйлов ҳашаротлар оиласи. Гавдаси калта ва йўғон, қанотлари кенг ва кучли. Оғиз органлари санчувчияловчи, умуртқали ҳайвонлар терисини осон тешади. 3000 га яқин тури бор. Одатда, ўрмон, дашт ва чўл минтақаларида кенг тарқалган, сув ҳавзаларига яқинроқ жойларда учрайди. Яхши учади, қуёшли кундуз кунлари фаол ҳаёт кечиради. Кўпчилик турларининг урогочиси йирик туёкли ҳайвонлар, баъзан одам қонини сўради. Чаққанда оғрийди. Хар терини тешиб, жароҳатлаган жойига сўлагини пуркайди. Сулаги таркибида қонни ивитмайдиган фермент бўлади. Урғочи Сўналар ўз вазнидан 1,5 — 3 марта кўпроқ (40—300 мг) қон сўради. Эркак Сўналар гуллар шираси ва б. суюқликлар билан озиқланади. Урғочиси тухумларини сув устида ўсган ўсимликлар баргига қўяди. Тухумдан чиққан личинка сувда, сув тубидаги балчиқда ёки қирғоқ яқинидаги нам тупроқца ривожланади; чириётган ўсимлик қолдиғи ёки майда ҳайвонлар билан озиқланади. Сўналар туляремия, куйдирги, отлар анемияси касалликларининг қўзғатувчиларини юқтиради. Ёмғир С. и, тиллакўз С, ҳақиқий С уруғларининг турлари кенг тарқалган. Ўзбекистонда Сўналарнинг 6 уру/га мансуб 53 тури учрайди. Асосий турлари: ҳўкиз С. и, кулранг С, буғу С. и.

Loading...