СОНИЙ

СОНИЙ, шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний (1950, Дўҳа) — Қатар давлат арбоби. Буюк Британиядаги Сандерхест ҳарбий билим юртинитугатган (1971). Генералмайор. 1971 й. дан ҳаракатланувчи батальон командири, сўнг қуролли кучлар бош қўмондони. 1977 й. 31 майда валиахд шаҳзода деб эълон қилинган ва мудофаа вазири этиб тайинланган. Кейинчалик Режалаштириш олий мажлиси раиси. 1979—91 й. ларда Ёшларга ғамхўрлик қилиш қўмитаси раиси. 1995 й. дан Қатар Давлати амири.

Loading...