СОНОРА

СОНОРА — Мексикадаги штат, Тинч океан соҳилида. Майд. 184,9 минг км2. Аҳолиси 2,21 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Эрмосильо ш. ғудудининг катта қисми паст ва ўртача баландликдаги тоғлардан иборат. Шарқида Ғарбий СьерраМадре тоғлари бор. Иклими субтропик, қуруқ икдим. Йиллик ёғин 200— 600 мм. Чала чўл ва чўл ўсимликлари усади. Сонора — Мексиканинг ривожланган штатларидан. Эскпорт учун пахта, помидор ва эрта пишар сабзавотлар етиштирилади. Гўшт чорвачилиги ривожланган. Мис, графит, сурма қазиб олинади. Рангли металлургия, озиқовқат, ип газлама саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Балиқ ва денгиз ҳайвонлари овланади. Бош порти — Гуаймас.

Loading...