СОПОЛ — махсус лой (тупроқ, сув, қисман қум ва тўзғоқ аралашмаси)дан ишланиб оловда қиздириб тайёрланадиган мағсулот; кулоллик буюмлари. Лой 2 хил усулда — кўлда ҳамда кулоллик чархи ёрдамида шаклга солиб ясалади, сўнг гулхан (хумдон)да қиздириб Сопол тайёрланади. Рўзғорда (пиёла, коса, лаган, кўза, офтоба, хум ва б.), меъморлик (кошин, сополак, парчин ва б.) ҳамда саноат (утга чидамли қолиплар ва б.)да Сопол буюмлари кенг қўлланади; болалар ўйинчоқлари, айрим безак буюмлари (ҳайкалча, йирик ҳайкаллар) хам шу усулда тайёрланади. Фойдаланиладиган лой таркибига қараб Сополнинг ранги турлича (оч сариқ, қизғиш, кулранг ва б.) бўлади. Ангоб (лоя)га чайиб олинган Сопол сояда қуритилиб, яна хумдонда пиширилади. Ста безак ишлаш ҳам турлича: бўртма, ўйма нақшлар унинг ҳўллигида, қирма гуллар Сопол ангобга чайиб олингандан сўнг ишланади; хумдонга бир бор кириб чиққан буюмлар гуллар ишлангандан кейин яна бир бор хумдонда қиздирилади. Сопол буюмлар 2 хил — сирланган Сопол ҳамда сирланмаган Сопол (терракота)га бўлинади. Сопол неолит давридан маълум бўлиб, сирланмаган Сопол кадимийдир. Сирланган Сопол буюмлар ишлаб чиқариш. Ўрта Осиёда 10—12-а. лардан юксак тараққий этди. Ўзбекистон ҳудудида Сопол буюмлар ишлаб чиқариш. кенг йўлга қўйилган; С. буюмларни безатилиши жиҳатидан бирбиридан фарқланувчи кулоллик мактаблари шаклланган (яна қ. Керамика).