СЎҚОҚСОЙ

СЎҚОҚСОЙ, Самсараксой Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги сой. Чирчиқ — Оҳангарон ҳавзасида жойлашган. Чатқол тизмасининг жан. ғарбий ён бағридан оқиб тушувчи Саритупроқсой ва Мискенсойнинг қушилишидан ҳосил бўлади. Уз. 33 км, ҳавзасининг майд. 75,4 км2. Қорасувга қуйилади. Сўқоқ қишлоғига қадар сой ён бағирлари баланд, тор ва чуқур водийда, шағал ва харсанг тошларга тўла нишаби катта ўзанда оқади, шу қишлоқдан бошлаб водийси анча кенгая боради, ён бағирлари паст ва ётиқ. С ҳавзаси анча серсув, Ўртача кўп йиллик сув сарфи 1,96 м3/сек. Қорёмғир сувларидан тўйинади. Йиллик оқимнинг 60—70% март—май ойларига тўғри келади. Сўқоқсойнинг асосий ирмоғи — Чашмасой (ўнгдан). Сойдан апр. — май ойларида сел келади. Сўқоқсой ҳавзасида «Сўқоқ» дам олиш уйи, болалар оромгоҳлари бор.

Loading...