СОРБЕНТЛАР

СОРБЕНТЛАР (лот. sorbens — ютувчи) — газ, буғ ва эриган моддаларни ютиш учун қўлланадиган қаттиқ ёки суюқ моддалар. Ютувчи модда сорбент, ютиладиган модда эса сорбтив ёки сорбат дейилади. Адсорбция, абсорбция ва капилляр конденсация каби оддий жараёнлар йиғиндисидан иборат мураккаб физиккимёвий жараён сорбциядир. Агар сорбтивнинг ютилиши унинг сорбент билан таъсирланиши натижасида бўлса, бундай жараён хемосорбция деб аталади. Хемосорбция кўпинча сорбент сатхида содир бўлади. Фаолланган кумир, силикагель, алюминий оксид, цеолитлар кўплаб ишлатиладиган Сорбентлар дир. Синтетик ионловчи смолалар (қ. Ионитлар) хам мухим Сорбентлар ҳисобланади. Суюқ Сорбентлар кимё саноатида қўлланади.

Loading...