СОРБЦИЯ

СОРБЦИЯ (лот. sorbeo — ютаман) — газ, буғ ва эриган моддаларнинг каттик, жисм ёки суюқликда ютилиши. Ютувчи жисмлар сорбентлар, ютилувчи модда сорбат (ёки сорбтив) дейилади. Сорбциянинг қуйидаги турлари бор: адсорбция, абсорбция, хемосорбция ва капилляр конденсация — ютувчи модданинг ғовак ва капиллярларида суюқ фаза ҳосил бўлиши. Сорбция — кўпгина табиий жараёнларнинг асосий таркибий қисми; у кимёда кенг қўлланади. Муҳим сорбентларга фаолланган кумир, силикогель, цеолитлар, смектит, навбахтит ва б. киради.

Loading...