СОРОКИН

СОРОКИН (Sorokin) Питирим Александрович (1889.21.1, Турья, Пермь губерняси — 1968.10.2, Уинчестер, Массачусетс штати, АҚШ) — келиб чиқиши рус бўлган америкалик социолог. Ўнг эсерлар етакчиси. 1920 й. дан Петроград ун-ти проф. Аксилинқилобий фаолияти учун шўролар ҳукумати уни мамлакатдан чиқариб юборган (1922). 1923 й. дан АҚШда. 193064 й. ларда Гарвард ун-ти проф. Шу ерда социология фтини ташкил этиб, уни бошқарган. Сорокин АҚШ социологиясида х,укмрон бўлган эмпирик йўналишни танқид қилган ва «интеграл» социология тўғрисидаги таълимотни ривожлантирган. Ижтимоий борлиқни индивиддан юқори турувчи ижтимоий маданий мавжудлик деб билган. Тарихий жараённи маданият асосий типларининг циклик алмашинуви деб тушунтирган, бу маданиятлар негизида тил, ахлоқ, санъат, фан, дин биргаликда мавжуд бўлади. Ҳоз. маданият умумий инқирозни бошдан кечирмоқда деб ҳисоблаган Сорокин бу инқирозни материализм ва фаннинг ривожланиши билан боғлайди ҳамда диний «идеалистик» маданиятни кжсалтирибгина инқироздан чиқиш мумкин, деб изохлайди. Ғарб социологиясида Сорокиннинг ижтимоий мобиллик ва ижтимоий стратификацияни ўрганиш соҳасида қилган эмпирик тадқиқотлари ҳам юқори бахрланади.

Абдуғани Холбеков.

Loading...