СОСОНИЙЛАР ДАВЛАТИ

СОСОНИЙЛАР ДАВЛАТИ — Яқин ва Ўрта Шарқца сосонийлар сулоласи бошқарган давлат (3—7-а. лар). 224 й. Ардашир I Парфия шоҳи Артабон V ни мағлубиятга учратиб, 226 й. пойтахт Ктесифон ш. ни эгаллаб, янги давлат тахтига утиради. Бу давлатнинг барча ҳукмдорлари «шаҳаншоҳ» унвони билан тахтни бошқарганлар, давлат эса Эроншаҳр («орийлар подшолиги» ёки «эронийлар шохлиги») деб аталган. Эрон, унинг ғарб ва шарқидан ҳудудлар (Ардашир I ва Шопур I даврида) бирлаштирилган. Сосонийлар давлатида шохлар кохинларга таяниб иш кўришган, янги оташкада («олов саройлари») бунёд этилган, Ардашир I даврида зардуштийлик давлат ди ни деб эълон этилган, зардуштий руҳонийлар давлатда катта сиёсий, иктисодий таъсир кучигаэга булишган, бошқа динлар таъқиб қилинган. 3-а. нинг охири — 4-а. нинг бошларида Сосонийлар давлати инқирози бошланган. Баҳром II Рим билан бўлган жанг (282 й.) да мағлубиятга учраган. Сосонийлар давлати шаркдаги бир қанча вилоятларидан ажраган. Шопур II даврида улар қайта босиб олинган. Месопотамиянинг айрим р-нлари, Арманистон подшолигининг бир қисми Рим билан бўлган урушларда Сосонийлар давлати тобелигига ўтган. Шопур II даврида Сосонийлар давлати марказлаштирилган, мажусийлик кучайган. Сосонийлар давлати шарқий ва шим. қабилалар бирлашмаси (хионийлар, кидарийлар ва б.)га қарши 5-а. ўрталаригача муваффақиятли кураш олиб борган, лекин эфталийлар билан бўлган жангда енгилган, шоҳ Феруз ўлдирилган (484). Натижада Марвдан шарқда бўлган ерларидан ажраб, эфталийларга оғир солиқ тўлаш мажбуриятини олган. Сосонийлар давлати аҳолиси расмий равишда 4 табақага: коҳинлар, ҳарбий зодагонлар, амалдорлар ҳамда деҳқон ва ҳунармандларга бўлинган. 3-а. да монийлик, 5-а. да маздакийлик диний таълимотлари кенг тарқалган. Маздакийлар ҳаракати тормор этилгач, Сосонийлар давлати шоҳлари бир неча ислоҳотлар ўтказганлар. Қубод I ва Хусрав I давридаги солиқлар 5-а. даги солиқлардан анча енгил бўлган. Коҳинлар ва йирик ер эгалари мулки «оддий жангчилар» фойдасига мусодара қилинган. Сосонийлар давлати иқтисодий томондан 6-а. бошида анча ривожланган, ташқи сиёсатда ҳам катта ютукларга эришган. Сосонийлар давлати 558—568 й. ларда эфталийларни енгиб, Амударёнинг сўл қирғоғи ва Афғонистондаги катта ҳудудни ўзига қўшиб олган, Яман забт этилган (570 й.). С. д. ҳудудига бостириб кирган турклар тормор этилган (589 й.). Тахт учун кураш авж олган, 20 й. давом этган урушлар Сосонийлар давлатининг иқтисоди ва сиёсий қудратига путур етказган. Эрон маданияти сосонийлар даврида жуда юксалган. Яздигард III даврида (632—651) Сосонийлар давлатини араблар босиб олган.

Ад.: История стран зарубежного Востока в средние века, М., 1957; Пигулевская Н. В. и др., История Ирана с древнейших времен до конца XVIII века, Л., 1958; Луконин В. Г., Культура сасанидского Ирана, М., 1969.

Loading...