СОЦИОМЕТРИЯ

СОЦИОМЕТРИЯ (лот. societas — жамият ва… метрия) — ижтимоий психология соҳаси. Ижтимоий турмушдаги кичик гуруҳ (и. ч., жамоа, оила) аъзолари ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражаларини ўлчашда қўлланилади. Социометрия гуруҳ аъзоларининг бирбири билан ўзаро субъектив муносабатларини, индивидларнинг гурухдаги мавқеи, ким етакчилик қила олиши мумкинлиги масалаларини экспериментал йўл билан тадқиқ қилади. Социометрияга америкалик социолог Я. Морено (1892— 1974) асос солган. Унинг методига кўра, муайян гурухдаги ҳар хил хусусиятли шахсларнинг узаро муносабатларини аник,лаш учун қайси фаолиятда ким билан бирга қатнашиши сўралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги микдор курсаткичлари гурухдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради, холос. Ҳоз. даврда Социометриянинг модификациялари ишлаб чиқилган (Я. Л. Коломинский, И. П. Волков). С. нинг бу тури тест саволлари ёрдамида болалар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот тўплаш имконини беради.

Социометриянинг назарий ва амалий натижалари меҳнат жамоаларининг ижтимоий ривожланишини бошқаришда, тарбиявий ишда ва ҳ. к. да кенг қўллаиилади.

Эргаш Ғозиев.

Loading...