СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАЛАРИ ИТТИФОҚИ, СССР

СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАЛАРИ ИТТИФОҚИ, СССР, Совет Иттифоқи — собиқ Россия империяси ҳудудининг катта қисмида 1922—91 й. ларда мавжуд бўлган муста бид давлат. СССР ни ташкил этиш тўғрисида деб аталган Шартнома (1922)га мувофиқ, унинг таркибига халқларнинг хоҳиширодасига зид равишда Россия (РСФСР), Украина (УССР), Белоруссия (БССР), Закавказье республикалари [ЗСФСР; 1936 й. дан иттифокдош республикалар — Озарбайжон (Озарбайжон ССР), Арманистон (Арманистон ССР), Грузия (Грузия CCP)J, кейинчалик — 1925 й. Ўзбекистон (Ўзбекистон ССР), Туркманистон (Туркманистон ССР), 1929 й. Тожикистон (Тожикистон ССР), 1936 й. Қозоғистон (Қозоғистон ССР), Қирғизистон (Кирғизистон ССР), 1940 й. Молдавия (Молдавия ССР), Латвия (Латвия ССР), Литва (Литва ССР) ва Эстония (Эстония ССР) киритилган.

20й. ларнинг бошларидан, айниқса, В. И. Лениннинг вафотидан кейин мамлакат раҳбарияти орасида ҳркимият учун кескин кураш бошланди. Рахбарликнинг авторитар усуллари карор тогщи, И. В. Сталин шу усуллардан фойдаланиб, яккабошчилик ҳокимияти режимини кучайтириб борди. 1921 й. да бошланган янги иқтисодий сиёсат (НЭП) 20й. ларнинг ўрталарида тўхтатилиб, сўнг мамлакатни жадал индустриялаш ва қ. х. ни зўрлаб коллективлаштириш (жамоалаштириш) сиёсати бошлаб юборилди. Коммунистик партия давлат тузилмасини тўлатўкис ўзига бўйсундириб олди. (қ. Совет Иттифоқи Коммунистик партияси). Мамлакатни тез модернизациялаш ва б. мамлакатлардаги инқилобий ҳаракатни қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб қўйган қатъий марказлаштирилган ва ҳарбийлаштирилган тоталитар ижтимоий тузум вужудга келди. Бошланган оммавий қатағонлар 1934 й. дан кейин авж олдирилди ва жамиятнинг барча табақаларини қамраб олди; миллионлаб бегуноҳ одамлар қамоққа ташланди, отилди, сургун қилинди (қ. Репрессия). Давлат ва жамият ҳаёти тор доирага солиб қўйилди, бепоён мамлакатдаги барча ишлар марказдан тузиб бериладиган режа асосидагина юритиладиган бўлди, ўта мафкуралашган коммунистик тизим қарор топтирилди, демократик тамойиллар оёқ ости қилинди, суд тизими бедодлик асосига қурилди. 30й. ларнинг охирида мустабид давлатнинг ташқи сиёсати кескин ўзгартирилди, халқаро жамоа хавфсизлиги йўлидан қайтилди. 1939 й. советгерман битимлари тузилди, унга биноан бир йил ичида Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Бессарабия ва Шим. Буковина СССР таркибига қўшиб олинди. СССР томонидан бошланган советфин уруши (1939.30.11 — 1940.12.3) совет империясининг халқаро обрўсига путур етказди (СССР Миллатлар иттифоқидан ч и кариб юборилди). 1941 й. Германия шартномаларни бузиб, Совет Иттифоқига қўққисдан ҳужум қилди. Урушга аҳолиси қарийб 6,5 млн. бўлган Ўзбекистондан 1 млн. дан ортиқ киши сафарбар қилинди. Уруш даврида бутунбутун халклар — болқорлар, чеченлар, қалмоқлар, қрим татарлари, қорачойлар, греклар, месхети турклари, Волга бўйи немислари ва б. ўзга ўлкаларга мажбурлаб кўчирилди. СССР АҚШ, Буюк Британия, Франция каби иттифоқчилар ёрдамида урушда ғолиб чиққач, Жан. Сахалин, Курил о. лари, Петсамо (Печенга), Клайпеда, Кенигсберг (Калининград), Закарпатье Украинаси ва б. ерлар ҳисобига мамлакат ҳудуди кенгайтирилди. Урушдан кейин қатағонлар (космополитизмга қарши кураш, «врачлар иши», «Ленинград иши» ва б.) давом эттирилди, ўзбекистонлик кўпгина ёзувчи, шоир, олим ва б. зиёлилар ҳам шу сиёсат азобини тортдилар. Ғарб мамлакатлари билан иттифоқчилик муносабатлари узилиши оқибатида икки сиёсий тузум ўртасида «совуқуруш», қуролланиш пойгаси бошланди. И. В. Сталин вафоти (1953) дан кейин бўлиб ўтган КПСС 20съезди (1956) Н. С. Хрушчёв ташаббуси билан Сталин шахсига сиғинишни танқид қилди. Қатағон қурбонлари оклана бошланди; халқнинг турмуш даражасини оширишга, қ. х. ни, уйжой қурилишини, енгил саноатни ривожлантиришга кўпроқ эътибор берилди. Илмий ва ишлаб чиқарувчи кучларни, моддий воситаларни фан ва техника тараққиётига қаратиш туфайли айрим ютукларга эришилди: дунёда биринчи атом электр ст-яси ишга туширилди (1954), Ернинг биринчи сунъий йўлдоши (1957), ичида космонавт учувчи бўлган биринчи космик кема (1961) учирилди; СССР нинг халқаро алоқалари кенгайди, ядро уруши хавфи камайди. Аммо тоталитар тузум ва маъмурийбуйруқбозликка асосланган иқтисодиёт сақланиб қолаётган бир пайтда мамлакатни янгилаш йўлидаги бу уринишлар изчиллик билан ўтказилмади ва муваффақиятсизликка учради. Партия ва давлатга Л. И. Брежнев бошчилик қилган йилларда (1964—82) давлат ва жамият ҳаётида тўрачилик авж олди, иктисодиётда турғунлик ҳукм сурди. А. Н. Косигиннпнт ташаббуси билан ўтказилган ислоҳотлар тўхтаб қолди, иқгисодиёт экстенсив йўлдан ривожлантирилди. Нефть ва газни экспорт қилишдан тушган маблағнинг деярли ҳаммаси ҳарбий мақсадларга ишлатилди. Венгрия (1956) ва Чехословакия (1968) рахбариятининг ислоҳот ўтказиш йўлидаги ҳаракатлари Совет армияси томонидан қурол кучи б-н бостирилиши, Афғонистонга қўшин киритилиши (1979) халқаро кескинликни баттар кучайтирди. 1985 й. да ҳокимият тепасига келган М. С Горбачёв ва унинг тарафдорлари «қайта қуриш» сиёсатини бошладилар, халқнинг сиёсий фаоллиги ошди, оммавий, миллий ҳаракат ва ташкилотлар тузилди. Лекин юқоридан туриб совет тузумини ислоҳ қилиш учун қилинган палапартиш уринишлар мамлакатдаги тангликни чуқурлаштирди. Миллий низолар кучайди, иқтисодий аҳвол оғирлашди. Собиқ империя даврида катта лавозимларни эгаллаб келган бир гуруҳ мансабпарастлар ўз имтиёзларини саклаб қолиш мақсадида 1991 й. август ойида Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ГКЧП)ни тузиб, давлат тўнтариши қилишга уриниб кўрди, аммо бу уриниш барбод бўлди.

1991 й. 8 дек. да Белоруссия, Россия ва Украина раҳбарлари Б. Н. Ельцин, Л. М. Кравчук, С. С. Шушкевич Белоруссиядаги Белая Вежа ўрмонида битим имзолаб, СССР тугатилишини қайд этдилар ва Мусгпакил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташкил этилганлигини эълон қилдилар (1991 й. 8 дек., Минск). Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон 1991 й. 21 дек. да Олмаотада имзоланган Декларацияда МДҲни тузиш тўғрисидаги Битимга қўшилдилар. 1993 й. Грузия ҳам МДҲга қўшилди. 1991 й. 25 дек. да СССР халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида барҳам топди. Ғайриинсоний принципларга асосланган сохта давлат — «Кизил империя»нинг такдири ана шундай якун топди. Бу тарихий қонуният эди.

Ўзбек халқи Ўзбекистон Президента И. А. Каримов бошчилигида мустақилликка эришиш йўлида олиб борган қатъий кураш бу жараёнда катта аҳамиятга эга бўлди. СССР мавжуд бўлган йиллар мобайнида Ўзбекистон халқи мамлакатни индустриялаш, қ. х. ни жамоалаштириш, оммавий қатағонлар сиёсати ва коммунистик диктатура ўтказган барча бедодликлар, жумладан, 80й. лар ўрталаридаги «пахта иши»нинг бутун азобуқубатларини бошдан кечирди.

Prev Article

СОБОР

Next Article

СОВИТКИЧ