СОВУН

СОВУН — таркибида 8 тадан 18 тагача углерод атоми бўлган юқори молекулали ёғ, нафтен ва смола кислоталарининг тузлари (қ. Карбон кислоталар). И. ч. да ва рўзғорда (товар С.) С. деганда карбон кислоталарнинг сувда эрийдиган тузларига ювувчи таъсирга эга бўлган баъзи моддаларнинг қўшилмаси тушунилади. Бу аралашмаларнинг асосини тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари (стеарин, пальмитин, миристин, лаурин ва олеин)нинг натрийли (баъзан, калийли ва аммонийли) тумари ташкил этади. Мол. м. кичик кислоталар ювувчи таъсирга эга эмас, мол. м. катга кислоталар эса сувда ёмон эрийди. Ишқорий ер ва оғир металлар (мис, симоб ва б.) нинг тузлари шартли равишда «металл» С. дейилади. Уларнинг кўпчилиги сувда эримайди, лекин углеводларда эрийди, бундай тузлар пластик (консистент) сурков материали, локлар, пластификаторлар ва б. тайёрлашда қўлланади. Сувсиз натрийли Совун — қаттиқ модда, суюқланиш т-раси 250—260°. С. га сув қўшилганда унинг суюкланиш т-раси пасаяди. Товар Совуннинг суюқланиш т-раси 100°. Қаттиқ Совуннинг зичлиги 1050 кг/м3 га яқин; сувсиз С, гифоскопик Совуннинг ювувчи модда, ҳўллагич, эмульгатор, пептизатор, сурков материаллари ва б. сифатида кенг ишлатилишининг сабаби Совун молекулаларнинг ўзига хос тузилганлигидир. Совун — сирт фаолмоддалараан. Совун сувли эритмаларда гидролизланади. Совун эритмаси ишқорий реакцияга эга. Ўта суюлтирилган Совун ионларга тўлиқдиссоцияланади. Қаттик, сувда Совуннинг ювувчи таъсири кескин пасаяди, чунки бунда сувда эримайдиган кальций ва магний тузлари ҳосил бўлади (қ. Сувнинг қаттиқлиги).

Совун қадимдан маълум ювувчи воситадир. Қадимги галлар ва германлар ёғларни ўсимлик кули, оҳак ва табиий ишқорлар билан ишлаб Совун тайёрлаганлар. 17-а. да поташ (К2СО3) қўллаб калийли суюқ («яшил») С. ишлаб чиқарилган. 1800 й. дан суюқ Совунга қайнатиш пайтида ош тузи билан ишлов бериш орқали қўлбола «қаттиқ ва сариқ» натрийли Совун бошланган. Илк бор кальцинацияланган содадан фойдаланиб саноат миқёсида Совун ишлаб чиқариш 18-а. охирларида амалга оширилган.

Маълумки, кир кийимкечак ва б. материалларда турли ёғлар бўлади. Бундай материаллар сув билан ювилганда тоза бўлмайди, чунки кир таркибидаги ёғлар ҳўлланмайди. Совун билан ювилганда Совуннинг тортадиган қисми (яъни карбоксил гуруҳ) кир таркибидаги ёғларни ҳўллайди. Натижада материалдаги кир Совун эритмаси б-н эмульсия ҳосил қилади ва сув билан осон ювилади.

Совун нейтрал ёғларга ўювчи ишқорлар таъсир эттириб ёки ёғ кислоталарини ўювчи ишқорлар ёхуд ишқорли карбонатлар билан нейтраллаб олинади. Совун консистенциясига кўра, қаттиқ, мазсимон, суюк, ва порошоксимон бўлади; ишлатилиш мақсадига қараб кир С, атир С. ва техник Совунга бўлинади; тайёрлаш усули бўйича елимли ва ўзакли Совунга ажралади.

Натурал ва гидрогенланган ҳолдаги ўсимлик ёғлари, ҳайвон ёғлари, синтетик ёғ кислоталари, ёғларни тозалашда ҳосил бўлган чиқиндилар, канифол Совун тайёрлаш учун хом ашё сифатида ишлатилади. Совун пишириш учун нейтрал ва парчаланган ёғлардан фойдаланилади.

Ад.: Абрамзон А. А., Поверхноактивные вещества, 2 изд., Л., 1981.

Собиржон Аминов.