СОВУНДАРАХТ

СОВУНДАРАХТ, сапиндус (Sapindus) — сапиндошлар оиласига мансуб паст бўйли дарахтлар ёки буталар туркуми, доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар. 15 га яқин тури бор; тропик Осиё (6 тури) ва Америкада (3 тури), Гавайи ороллари ва Океанияда тарқалган. Мевасида 38% ча сапонин моддаси бор ва совун ўрнида ишлатилади. Тропик ва субтропик мамлакатларда манзарали ўсимлик ва сапонин олиш учун экилади. Кавказнинг Қора денгиз соҳилларида, Закавказье ва Ўрта Осиёда Зтури: ҳақиқий Совундарахт (S. saponaria), муку рос и С. (S. mucorossi) ва совуққа чидамли Друммонд Совундарахти (S. drummondii) ўстирилади. Баъзи турларининг меваси ейилади.

Loading...