СОВУТЛИЛАР

СОВУТЛИЛАР, хитонлар (Loricata, Polyplacophora) — ёнбош нервли моллюскалар синфи.. Гавдасининг уз. 0,5—35 см, ясси ва чўзиқ ёки чувалчангсимон; бош, тана, ясси ва кенг оёқ бўлимларидан ташкил топган. Чиғаноғи ўзаро ҳаракатчан қўшилган 8 та пластинкадан ташкил топган. С танасини қорин томонга букиб, юмалокланиши мумкин. Мантия бўшлиғи тор тирқишсимон; унда 6 дан 80 тагача патсимон жабралари жойлашган. Ўзига хос сезги органи — эстетлар чиғаноғини тешиб ўтадиган найчаларда жойлашган. Эстетлар сув босимини ва ёруғликни сезиш вазифасини бажаради. 4туркуми, 1000 га яқин тури бор, асосан, Жан. ярим шар денгизларида тарқалган. Айрим жинсли, киприкли личинкаси кўп тукли ҳалқалилар личинкасига ўхшаш тузилган; сувда эркин сузиб юради. Вояга етган Совутлилар сув тубида астасекин ҳаракат қилади, қирғоқ яқинида яшайдиган Совутлилар тошларга маҳкам ёпишиб олади. Сувўтлар ва датрит билан озикланади. Айрим турларини махаллий аҳоли истеъмол қилади.

Loading...