СОХТА КУРАКБУРУНЛИЛАР

СОХТА КУРАКБУРУНЛИЛАР, қилқуйруқлар, орол куракбурунлилари (Pseudoscaphirhynchus) — осётрсимонлар (бакра балиқлар) оиласига мансуб чучук сув баликлари уруғи. Гавдасининг дум томонида яхлит суяк қалқоннинг бўлмаслиги билан ҳақиқий куракбурун баликлардан фарқ қилади. 3 тури Орол денгизи ҳавзаси дарёларида учрайди. Барча турлари Ўрта Осиё учун эндемик. Катта амударё С. к. узунлиги 75 см гача, вазни 2,5 кг гача; майда балиқлар билан озиқланади; 6—7 ёшида вояга етади; апр. да увилдириқ ташлайди; 2 мингга яқин (йирик Сохта куракбурунлилар 37 минггача) тухум қўяди. Кичик амударё Сохта куракбурунлилар 27 см гача, Сирдарё С. к. 30 см гача. Барча Сохта куракбурунлилар ноёб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Loading...