СОХТА СИМҚУРТЛАР

СОХТА СИМҚУРТЛАР — қорақўнғизлар ва чангхўрлар оиласига мансуб қўнғизлар личинкасининг умумий номи. Улар симқуртлар билан биргаликда тупроқда яшайдиган зараркунанда ҳашаротларнинг катта гуруҳини ташкил этади. Уларни қирсилдоқ қўнғизлар личинкаси — ҳақиқий симқуртлардан фарклаш учун Сохта симқуртлар деб аталган. Суғорма деҳқончилик минтақасида Седан маккажўхори, дашт ҳамда қумлоқ сусткашлари, узун тумшуқли қорақўнғиз ва б. учрайди (яна қ. Дашт сусткаши, Маккажўхори зараркунандалари).

Loading...