СОЙЛИК

СОЙЛИК — Ер пўсти рельефининг ботиқ шакли, изометрик ёки кам даражада чўзилган бўлиши мумкин. С ҳар тарафдан ўралган берк ҳамда бир ёки икки томони очиқ бўлади. Морфологик жиҳатдан туби ясси, товоқсимон ва б. турлари фарқ қилинади. Вужудга келишига кўра — тектоник, вулканик, эрозион, музлик, карст ва б. ; оқим режимига кўра уч хил — сув оқиб чиқадиган, оқиб келадиган ва оқмас бўлиши мумкин. Денгиз туби геоморфологиясида геосинклиналь денгиз ва океанлари эгаллаган ўтиш зонаси Сойлик фарқ қилинади. Энг йирик Сойлик — океан каъри.

Prev Article

СОИПОВ

Next Article

СОКОТО